Украинада аёл яқин танишини эрига рашк қилиш туфайли уриб ўлдирди…

0

 

Украинанинг Хмельницкий шаҳрида яшовчи исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган 44 ёшли аёл 38 га кирган таниш аёлни эрига қаттиқ рашк қиларди. Куни кеча улар аёлнинг квартираси жойлашган подъездда учрашиб қолишди. Ораларида яна жанжал юзага келди. Рашк кўзларини кўр қилган аёл танишини калтаклай кетди. Шу қадар қаттиқ калтакладики, ҳаммаёғини қонга бўяди. Кейин эса аёлни судраклаб зинапоялардан пастга олиб тушди-ю, подъездда қолдириб ҳеч нарса бўлмагандек уйига кириб кетди. Қон теккан кийимини ечиб ахлатга ирғитди. Қўшнилар бақир-чақирни эшитгач, югуриб чиқишганди. Айнан ўшалар «Тез ёрдам»га хабар беришди. Жабрланувчи ёпиқ турдаги бош чаноғи ва мия чайқалишига учрабди. Бош мияси жиддий жароҳат олибди. Зудлик билан уни касалхонага олиб кетишди. Афсуски, аёл жароҳатлар оғирлиги оқибатида эртаси куни касалхона палатасида вафот этди. Рашкчи қотил аёл қўлга олинди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов жараёни давом этмоқда.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here