Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 7 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сиз фаол ҳаёт тарзи ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайсиз. Бунга тайёр эмассиз. Фақат дам олиш ҳақида ўйлай бошлайсиз. Тўғри, дам олиш керак. Аммо бугунгидек иш қизигандан қизиган паллада эмас. Энг муҳим ишларни бугундан қолдирадиган бўлсангиз, даромадингизнинг чўғи камайиб кетади. Оила қурмаганларнинг бугун куни туғади. Бўлғуси жуфтини учратишади. Муҳаббат қалбингизни ёрқин туйғуларга тўлдиради. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

7 сентябр куни ишда ҳам, рўзғор ва шахсий ҳаётда ҳам омадингиз кулади. Барча жабҳаларда бор истеъдодингизни намойиш этиш учун имконият туғилади. Молияда тушунарсиз ва чигал вазиятлар юзага келади. Аммо бу пулларингиз миқдорига салбий таъсир кўрсата олмайди. Қариндошлардан бири муаммоларни бартараф этишда ўз усулларини таклиф этади. Шунинг дастидан асабларингиз қақшаши кузатилади. Хотиржам бўлинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Оилавий ҳаётингизда гоҳ тинчлик, гоҳ нотинчлик ҳукм суради. Лекин ниманидир ўзгартиришга шошилманг. Жуфтингиз билан муносабатларда муаммо бўлса, уни очиқ суҳбатга таклиф этинг. Айримлар харидларни амалга ошириш асносида алданиб қолиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Қуруқ гапларга эътибор берманг. Маҳсулот сифатига қаранг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюради. Хушхабар эшитасиз. Кимдир сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф этади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

7 сентябр сиз учун анчагина оғир кечиши мумкин. Лекин бундан қўрқиб кетишингиз керак эмас. Қийинчиликларни мардона енгиб ўтиш учун куч ва имкониятларингиз етарли. Буёғидан келсангиз, киссангиз ҳам пулга тўла эмас. Одамларга баҳо беришда эҳтиёт бўлинг. Бировни танқид остига олишдан аввал яхшилаб ўйланг. Токи бу танқидингиз катта жанжалга айланиб кетмасин.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун асабларингиз жойида бўлмаслиги кутилмоқда. Ҳар қандай кўринишдаги муносабатларни ўзингизга жиддий хавф сифатида кўра бошлашингиз мумкин. Хотиржам тортинг, бўлар-бўлмас гапларни гапириб ташлашдан тийилинг. Атрофингизни тўғрисўз ва адолатпеша инсонлар қуршаб турибди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сиздан сергаклик талаб этилади. Қаергадир пул жўнатиш ниятида бўлсангиз, хатоларга йўл қўйишингиз мумкин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

7 сентябр куни янги ишга қўл уриш пайида бўлсангиз, олдин раҳбарларингиз билан маслаҳатлашишни унутманг. Кун давомида айримлар ўзини ёмон ҳис эта бошлаши, қон босими ошиши, қон томирлар торайиш ҳолатлари пайдо бўлиши мумкин. Врачга албатта кўринишингиз зарур. Спорт билан бугунча шуғулланмай туринг. Организмни жисмонан зўриқтиришдан сақланинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун истайсизми-йўқми, саломатлигингиз ҳақида қайғуришингизга тўғри келади. Чунки айримларнинг тиши оғриб азоб бериши мумкин. Тиш дўхтирига боринг. Иш жойингизда ҳамкасбларнинг қайсидир бири обрўйингизга путур етказиб, ўрнингизга эга чиқишни хоҳлаётган бўлиши мумкин. Бундай вазиятларда қалбингизга қулоқ тутинг. У сизни алдамайди. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга отланиши кутилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

7 сентябрда оилалилар яқинларига биринчи навбатда эътибор қаратишлари лозим. Айниқса, фарзандларингиз эътиборингизга муҳтож. Табиат қўйнида ташкил этиладиган ҳар қандай кўринишдаги тадбир фақат хурсандчилик ҳадя этади. Рўзғордаги асосий вазифангизни ҳам унутиб қўйманг. Молиявий муаммолар ҳам йўқ эмас. Лекин уларни деб оч ўтирмайсиз-ку! Тўғрими? Олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, шахсий автомобилингизда йўлга чиқмаслигингиз тавсия этилади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун жамики дўстларингиз ва қариндошларингиз сизга умид билан боқишига гувоҳлик қиласиз. Уларга сизнинг қимматли маслаҳатларингиз ва ваъдаларингиз керак. Дариғ тутманг. Ҳатто муҳаббатда ваъдаларсиз ниятга ета олмайсиз. Шахсий ишларни бажаришда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этиш жараёнида орттирган тажрибангиз жуда асқотиши мумкин. Бугун тақдир хоҳишларига қарши борманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

7 сентябр куни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан рашк туфайли ади-бади айтишиб қолишингиз кутилади. Агар эмоциянгизни назоратда ушлашга кучингиз етса, маълум муддат ёлғиз қола билсангиз, жанжалнинг олди олиниши мумкин. Рўзғордаги икир-чикирларга алоҳида эътибор қаратинг. Тадбиркорлар учун бугунги кун унумли кечади. Ниманидир муваффақиятли тарзда сота оласиз ёки аксинча харид қиласиз.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун азартли ўйинлардан воз кечинг. Бўлмаса, не қийинчилик билан топган пулларингиз ҳавога совурилади. Тақдирдан нолийверадиган дўстингиз ҳам сизни ўзининг нолишлари билан чарчатиши мумкин. Зиён етказадиган эмоциядан нари бўлинг. Ўзгаларнинг муаммоларига аралашишдан сақланинг. Тадбиркорлардан кимдир кечқурун хориж сафарига отланиши мумкин. Сафар сизга албатта омад келтиради.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

7 сентябрда яқин ўтмиш хаёллари билан яшашдан тийилинг. Фақат бугунги кун билан яшай бошланг. Оила қурмаганлардан бирови яқинда танишган инсоннинг ўзига муносиб эмаслигини англаб етади. Танишишдан олдин сизга қалбингиз шу ҳақда белги берган. Аммо сиз буни идрок этмагансиз. Кечқурун ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилмоқда. Бу хабар режаларни фавқулодда алмаштиришга мажбур этади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади