Ўзбекистон ОТЖ Эронга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди

0

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини доирасида Эрон олимпия терма жамоаси билан 2та ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилганди.

Уларнинг биринчиси бугун, Олмалиқдаги ОКМК ўйингоҳида бўлиб ўтди. Баҳсда Любинко Друлович шогирдлари Жасур Яхшибоевнинг ягона голи эвазига зафар қуяишди.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи назорат баҳси 9 сентябрь куни 19:00да «Пахтакор» стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон U-23 – Эрон U-23 – 1:0

ОКМК стадиони.

Гол: Жасур Яхшибоев 57, – 1:0.

Ўзбекистон U-23: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Илҳом Алижонов, Дилшод Саитов, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Бобир Абдихолиқов, Аброр Исмоилов, Ойбек Рустамов, Ҳусниддин Алиқулов, Санжар Қодирқулов.

Эрон U-23: Маҳди Нуруллоҳи, Муҳаммад Оғажанпур, Таҳа Шариатиҳаминеҳ, Сейдаболфазл Жалали, Омид Нор, Муҳаммад Ҳодабандело, Амирҳусайн Ҳусайнзода, Муҳаммад Моҳебби, Юнис Делфи, Амир Рустайи, Амир Маҳди Жонмалеки.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here