Англияда русийзабон оила номаълум сабабларга кўра вафот этди…

0

 

Англиянинг Стаффордшир графлигидаги ижара уйда яшовчи латвиялик русийзабон эр-хотин Кирилл ва Лана Немцовлар сирли тарзда оламдан ўтди. Фақат уларнинг икки яшар ўғилчасигина тирик қолди. Англия полициячилари ўлим сабабларини аниқлай олишмади. Бу экспертизадан кейин маълум бўлиши мумкин. Ҳозирча Кирилл ҳаётлик вақтида пиццерияда бош ошпаз, Лана эса пойафзал дўконида сотувчи бўлиб ишлагани аниқланди холос. Улар ўз жонига қасд қилишга мойил бўлмаган. Яқинда ўғилчасининг туғилган кунини биргаликда нишонлашган экан.

— Улар менинг уйимни ижарага олганда, — дейди хонадон эгаси. — Аёл ҳомиладор эди. Боласи ҳам шу ерда туғилган. Фақат бир нарсани тушунмадим. Улар билан яна бир эркак яшарди. Мен уни танимайман. Ҳойнаҳой, ижара ҳақини ўртада тўлашга келишиб уни уйга киритган бўлишса керак…

Қўшнилар ҳам эр-хотин ҳақида фақат яхши гапларни гапиришди. Айниқса, Лананинг ажойиб ва гўзал аёллигини такрорлаб чарчашмади.