ҲАЁТНИ АСРАБ ҚОЛГАН БАҲОНА

0

Анча йиллар аввал яшаган шотландиялик Кларк ва унинг оиласининг бир орзуси бўларди – улар тўқққиз фарзандлари билан Америкага оилавий саёҳатга боришмоқчи эдилар ва бунинг учун эр-у хотин ишлаб пул жамғаришарди. Ниҳоят саёҳатга етарли пул йиғилди. Кларк паспортларни олиб; барча оила аъзоларига АҚШга кетаётган янги кемага билет сотиб олди.
Улар бўлажак сафар завқи ва янги ҳаёт умиди билан кетиш кунини кута бошлашди. Бироқ кетишга бир кун қолганда кенжа фарзандининг оёғини ит тишлаб олди. Доктор боланинг оёғини тикиб, Кларкларнинг уйи эшигига сариқ қоғоз ёпиштириб қуйди. Болада қутуриш касаллиги пайдо бўлиш эҳтимоли мавжудлиги туфайли уларнинг хонадони 14 кунга карантинга қуйилганди. Оиланинг орзу-умидлари пучга чиқди! Энди улар режалаштирганларидек АҚШга саёҳат қила олишмайди.
Қайғу ва аламга тўла ота уларсиз сафарга отланган кемани қирғокдан кузатиб қолди. Кларк аламидан йиғлаб юборди ва кенжатойини ушбу бахтсизликда айблади.
Орадан беш кун ўтиб Шотландия бўйлаб даҳшатли хабар тарқалди – қудратли Титаник чўкиб кетибди. «Чўкмас кема» дея таърифланган Титаник ўзи билан бағридаги юзлаб одамларни ҳам очиқ уммон тубига олиб кетганди. Кларкнинг оиласи ҳам уша кемада бўлиши керак эди. Лекин ўша воқеа – кенжа ўғилнинг оёғини ит тишлаб олгани туфайли улар ватанларида қолгандилар. Кларк ушбу янгиликни эшитгач, ўғлини бағрига босди ва «Ҳаётимизни саклаб қолганинг учун рахмат!» – деди.