КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Шер ўрмонда ҳайвонлар ўртасида югуриш бўйича мусобақа ташкил этди. Шубҳасиз, қуён ҳаммадан ўзиб кетди. Бир пайт ҳайвонлар финишга келишса, қуён йўқ. Ерда бир нечта суяклар сочилиб ётибди. Шердан сўрашди:

— Қуён қани?

— У ярамас допинг текширувидан ўта олмади. Шу сабабли уни бир умрга мусобақалардан четлатдим.

 

* * *

 

Парашютдан сакраш бўйича мусобақада ғолиб бўлган спортчидан мураббийси сўради:

— Нега тақдирлаш маросимида юқоридаги супада эмас, пастдагисида турдинг?

— Устоз, биласиз-ку, мен баландликдан қўрқаман!

 

* * *

 

Аёл дугонасига деди:

— Ишонасанми, менинг Эшматбойим ўзи мустақил юра бошлади!

— Йўғ-э, ростданми?

— Ҳа-да! Кеча бардан чиқиб ўзи мустақил уйга келди.

 

* * *

 

— Дугонажон, эринг машинани жудаям тез ҳайдайди-да! Хавотирланмайсанми?

— Йўқ, менинг эрим суғурталанган.

 

* * *

 

Хотин эрига қўнғироқ қиляпти:

— Ишлар қалай?

— Яхши.

— Соғлиғингиз-чи?

— Яхши.

— Мен сиз билан ажрашаман.

— Яхши.

 

* * *

 

Икки дўст учрашиб қолишди.

— Мен қарияпман.

— Нимадан?

— Аёлларнинг саволларидан.

— Қанақа саволидан?

— Илгари аёллар мендан: «Нега уйланмаяпсиз?» деб сўрашарди.

— Энди-чи?

«Нега уйлангансиз ўзи?» деб сўрашяпти.

 

* * *

 

Жуҳуд хотинини бегона эркак билан тутиб олди. Судда ундан сўрашди:

— Нега ўша эркакнинг пешонасига тўппонча тирадингиз-у, отиб ташламадингиз?

— Мен тўппончани унинг бошига тираганимда: «Шу тўппончанг учун қанча сўрайсан?» деди. Ўзингиз ўйланг, тижорат ҳақида гапирган одамниям ўлдириб бўларканми.

 

* * *

 

— Итингиз зотдорми?

— Ҳа, итим аристократлар хилидан. Афсуски, гапиришни билмайди-да! Агар гапиришни билганда, сиз билан ҳам, мен билан ҳам гаплашиб ўтирмаган бўларди.

 

* * *

 

1945 йил. Немис муаллими ўқувчига деди:

— Ганс, «қочмоқ» феълини туслаб бер!

— Мен қочдим, сен қочдинг, сиз қочдингиз…

— «Улар»- чи?

— Улар ҳужумга ўтди!

 

* * *

 

— Нега эрингиз билан ажрашмоқчисиз?

— Эрим бир кўзли экан.

— Илгари қаерга қарагандингиз?

— Ерга.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here