Отанинг меҳрсизлиги ва нодонлиги 9 яшар қизининг ўлимига сабабчи бўлди…

0

 

Тожикистоннинг Хатлон вилоятига қарашли Панж туманида фожиа содир бўлди. №13- ўрта мактабнинг 3- синфида ўқувчи Омина Маҳаммадисмоилова ўрик дарахтига ўзини осиб қўйибди. Бунга оилавий жанжал ва отанинг нодонлигини сабаб қилиб кўрсатишди.

Маълум бўлишича, қизалоқнинг отаси Россияга пул ишлаб топиш учун кетган. Яқинда онаси эрининг уйланиб олганидан хабар топганди. Телефон орқали қорнида ҳомила, буёқда Омина борлигини айтиб зорланганди. Золим эр болалар унга керак эмаслигини, қаерга хоҳлашса ўша ёққа кетаверишини айтиб солди. Охирги гапларини Омина ҳам эшитиб қолган экан. Ўйлаб ўтирмай, ўрик дарахтига ўзини осибди. 4 сентябр куни уни касалхонага олиб боришди. Афсуски, кеч эди. Омина аллақачон жон бериб улгурибди. Врачлар милиция, прокуратура ходимларини чақиришди.

№13- ўрта мактаб директори Рауф Раҳмоновнинг айтишича, Омина мактабдаги энг аълочи ўқувчилардан бири бўлган. Унинг ўлимига оилавий жанжаллар сабаб бўлгани рост.

ca-news. org

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here