САМАРАДА КЕЧАСИ ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР КЕМАСИ «МЕҲМОН» БЎЛДИ… (ВИДЕО)

0

 

Шу йил 4 сентябр куни кечаси соат 21: 00 дан кейин Россиянинг Самара вилоятига қарашли Сызран шаҳрида яшовчилар улкан ўзга сайёраликлар фазо кемаси муаллақ турганига гувоҳ бўлишди. Гувоҳларнинг айтишича, кема шу қадар улкан эдики, гўё бутун шаҳар осмонини эгаллаган ва ўзидан ранг-баранг нурлар таратарди. Фазо кемаси узоқ вақт бир жойда муаллақ тургач, кутилмаганда ғойиб бўлди.

Айримлар бу ҳарбий вертолётлар бўлса керак деган тахминни илгари сурди. Бошқалари ҳарбийлар ўқув машғулотлари ўтказаётганлигини айтди. Аммо экспертар бунинг аксини гапиришяпти. Ҳақиқатан, кема ўзга сайёраликларга тегишли бўлиши мумкин. Негаки, ерда вертолётнинг ҳам, самолётнинг ҳам бу қадар улкан тури бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Бундан ташқари, ҳарбийлар ярим тунда, бунинг устига аҳоли яшаш пунктларида ҳарбий машғулотлар ташкил этмаслигини таъкидлашди. Ҳозирча ўзга сайёраликлар фазо кемасининг асл мақсади ҳақида маълумот тарқатилмаган.