Украина жанубида ўғри-рецидевист уй бекасини гаровга олди ва полициячини пичоқлади…

0

 

Фожиа Украинанинг Николаев вилоятида содир бўлди. Полиция маҳкамасига 33 ёшли аёл қўнғироқ қилиб, уйидан номаълум кимса тилла тақинчоқлари, пуллари ва қўл телефонини ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берди.

Кўрсатилган манзилга полиция катта сержанти Константин Безух ва лейтенант Константин Сорокалар етиб келишганда, қўшни домдаги квартираларнинг бири балконида бегона эркак аёл кишини маҳкам қучоқлаганча томоғига пичоқ тираб турганига гувоҳ бўлишди. Эркакнинг ўғри экани ўзини тутишидан аниқ эди. У чамаси аёлни гаровга олган. Агар талаби бажарилмаса, аёлни ўзига қўшиб балкондан пастга ташлашга мажбурлаш билан қўрқитарди.

Полициячилардан бири зудлик билан ўша квартирага кириб борди ва аёлни босқинчининг қўлидан қутқариб олди. Бироқ ўзига жабр қилди. Босқинчи қўлидаги пичоқ билан полиция ходимининг ўнг билагига жиддий тиғ жароҳати етказди. Шу орада полиция наряди етиб келди ва босқинчи қўлга олинди. Қарангки, маҳкамага ўғирлик ҳақида хабар берган аёлникига ҳам худди ўша босқинчи кириб қимматбаҳо буюмлари ва пулларини ўғирлаган экан. Яна бир ажабланарли тарафи шуки, ўғри-рецидевист ҳам ўша домда яшаркан. Унинг илгари ҳам ўғирлик қилиб қамалгани, яқинда озодликка чиққани аниқланди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here