Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 8 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун муаммолар исканжасида қолмаслик учун жон жаҳдингиз билан ҳаракат қилишингиз керак. Кўнгилсизликлар катта тезликда сиз томон йўрғалай бошлайди. Яна ҳар тарафдан ёғилиши-чи! Атрофдагилар билан баҳсга киришганда, эмоцияни назоратда тутинг. Оилавий ҳаётингизда ҳам тушунарсиз бир воқеа содир бўлиши мумкин. Оғир бўлинг. Хотиржамликка эътибор қаратинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

8 сентябр куни олдиндаги тўсиқларни енгиб ўтиш учун темир иродага эга бўлишингиз талаб этилади. Яқинлар, дўстлар ёрдамига ишониб қолманг. Мустақил тарзда муаммоларни бартараф этинг. Танангизга ҳукмини ўтказа бошлаган чарчоқларга қарши курашинг. Бугун жисмоний меҳнат билан шуғулланишингиз тавсия этилмайди. Кечқурун гиёҳлардан дамлама ичсангиз, толиқишлар нари кетади. Ёки ҳаммомга тушинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун маънавий жиҳатдан муаммоларга дуч келмаслик учун балансга амал қилинг. Арзимас тушкунликларни юракка яқин олманг. Дўстлар билан бирга ўтириб кўнгил ёзишдан сақланинг. Оиладагиларга эътиборни кучайтиринг. Моддий аҳволингизни яхшилаш масаласида оптимист бўлишингиз керак. Коммунал хизматлардан қарзингиз ортиб боришига йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

8 сентябрда нафақат миянгизни чирмаб олгувчи хунук хаёллардан, балки ёқимсиз шахслардан ҳам ўзингизни ола қочинг. Ана шунда омад сиз томонда бўлади. Иш бажаришда эскича усуллардан воз кечинг. Янгилик сари интилинг. Шундай янгилик топингки, ёшларга ибрат бўлсин. Кечқурун айримлар хизмат юзасидан сафарга отланиши кутилади. Сафарингиз бехатар кечсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун арслон буржи вакиллари айрим кимсалардан яширинган ҳолда ҳаёт тарзини давом эттиришларига тўғри келади. Ўзингизга қайтинг ва ишни ҳам ўзлигингиз ёрдамида амалга оширинг. Иккиланишларга йўл қолдирманг. Пул масаласига келсак, у ҳеч қачон етарли бўлмаган. Аниқроғи, сиз билан биз уни етарли эмас деб ҳисоблаймиз. Ишонинг, киссангиз пулсиз бўлмайди. Ёқимли харидларни амалга ошириб ҳеч бўлмаса ўзингизни қувонтиринг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

8 сентябр куни кўпчиликдан олқишлар кутасиз. Аммо улар янграй қолмайди. Ҳойнаҳой олқишбоп ишларни амалга оширмаган кўринасиз. Муҳаббатда баъзи доғлар кўзга ташланади. Бу доғларни йўқ қилиш пайида бўлсангиз, ўзингизга яхши. Сурункали хасталикка чалинганлар муолажалар ҳақида ўйлаб кўришлари лозим. Ҳар бир масалага руҳан тетик ҳолда ёндашинг. Молиявий соҳада муаммо бўлмайди. Пулингиз албатта бўлади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун уй ва дала ҳовлида тозалов ишларини олиб боришингиз учун қулай имкониятлар бор. Шундай экан, режани ўзгартирмаслигингиз тавсия этилади. Кимки ёлғизликка талпиниб келган бўлса, албатта бугун ниятига етади. Оила қурмаганларнинг бўлғуси жуфти билан аразлашиб қолганлари ўзининг нотўғри ҳатти-ҳаракатлари туфайли ёлғизликка маҳкум бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлик ҳақида кўпроқ қайғуринг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

8 сентябрда янги танишувларни бошдан кечирасиз. Ёлғизлар учун бу танишувлар романтикага айланиб кетиши эҳтимолга яқин. Фақат эҳтиёт бўлинг. Сиз билан танишиб бир умр бирга бўлишни хоҳловчилар кўпайиб кетиб бошингиз айланиб қолмасин. Депрессия хавф солаётган бўлса, яқин инсонингиз билан кино ёки театрга тушинг. Бугун йога ва медитация билан шуғулланиш ҳам муваффақиятли кечади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кунингиз кучли босимлар остида бошланиши кутилмоқда. Сафар, жиддий одамлар билан жиддий суҳбатлар ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари оёғингиздан олиши тайин. Шу орада танаффуслар қилиб туриш ва режим асосида овқатланишни ҳам ёдингиздан чиқарманг. Кечқурунга яқин иш юзасидан сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф қилишлари мумкин. Бу азалий орзуингиз эди. Албатта рози бўлинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

8 сентябр куни худонинг ўзи сизга ғойибдан ризқ улашиши кутилмоқда иншооллоҳ. Демак, бугунингиз янада қувончли кечади. Фақат бировларга ўзингизни ҳадеганда кўз-кўзлашдан тийилинг. Кўз тегади. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар совуқлашиш палласига кириши мумкин. Бунинг олдини олишингиз керак бўлади. Саломатликдан айрим тоғ эчкиси буржида туғилганлар шикоят қила бошлаши мумкин. Врачга учрашиб тиббий кўрикдан ўтишингиз зарурга ўхшайди.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Оила қурмаган дўстларнинг баъзилари бўлажак умр йўлдоши билан танишиш масаласида негадир тортинчоқ қиёфага кириб қолишлари мумкин. Лекин бу қўрқинчли эмас. Янги танишган инсоннинг ўзи сизни ёқимли изҳорлар ёрдамида албатта гапиртиради. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида бизнес ҳамкорлар билан муҳим масалаларда музокаралар олиб боради. Кечқурун спорт билан шуғулланиш фойдали кечади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

8 сентябр куни бировларнинг хоҳишига бўйсуниб шахсий ишларингизни ора йўлда қолдирманг. Айниқса, молиявий муаммоларни ўз вақтида бартараф этишингиз шарт. Уй жонивори сотиб олиш истагида юрганлар бугун ниятига етади. Фақат бундан олдин яқинларингиз билан ҳам маслаҳатлашинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади