Йигирма беш яшар ўғилнинг ҳайрати (ибратли воқеа)

0

Айтишларича, бир одам йигирма беш ёшли ўғли билан поездда келар экан, дераза олдида ўтириб келаётган йигитнинг юзидаги ҳаяжони сезилиб турар эди. У қўлини деразадан чиқариб шамолнинг қандай келаётганини ҳис этди ва:

– Дадажон, ҳамма дарахтлар орқамиздан югуриб келаяпти! – деди.

Қария ўғлининг қувонишини кўриб жилмайди.

Уларнинг ёнларида ўтирган эр ва хотин ота билан ўғил ўртасидаги суҳбатни эшитиб, бир оз бўлса-да ҳайратга тушдилар:

– Наҳотки йигирма беш ёшга кирган йигит ёш боладек бўлса?!

Баногоҳ, йигит яна қичқириб:

– Дадажон, кўчадаги ҳайвонларни қаранг! Булутлар ҳам поезд билан бирга кетаяпти! – деди.

Эр ва хотин йигитнинг гапларидан яна ҳайратланишди. Бирдан ёмғир ёға бошлади. Ёмғир томчилари йигитнинг қўлига тушиб, йигитнинг юзлари қувончдан порлаб кетди ва яна бир бор қичқириб:

– Дадажон, қаранг, ёмғирлар ёғиб, қўлимга ҳам тегди! – деди.

Бу ҳолат эр ва хотиннинг сабрини тугатди ва улар қарияга юзланиб:

– Нега докторнинг олдига бориб, фарзандингизни даволатмайсиз? – дейишди.

Уларнинг гапларини эшитган қария:

– Биз касалхонадан келаяпмиз. Бу ўғлим ҳаётида биринчи марта кўзи очилиб, дунёни кўрмоқда! – деб жавоб берди.

Қиссанинг ҳиссаси:

Барча ҳақиқатларни билмай туриб хулоса чиқарманг!