Англиядаги «British Airways» авиакомпанияси учувчилари оммавий равишда иш ташлади…

0

 

Улар маошлари оширилишини ва ишдаги шарт-шароитлар яхшиланишини талаб қилишмоқда. Тахминларга қараганда, иш ташлашлар икки кун давом этади. Шу муносабат билан кўплаб рейслар ортга сурилди. Компания раҳбарлари йўловчиларга чипта пулларини қайтариб олиш ёки учиш муддатини ортга суришни таклиф қилмоқда.

Гарчи авиакомпания раҳбарлари, касаба уюшмалари иш ташлаган учувчилар билан музокараларга киришишга тайёр эканликларини айтаётган бўлса-да, учувчилар рози бўлишмаяпти. Улар маошлар оширилиши ва иш шароитлари яхшиланиши масаласида янги гапларни кутишмоқда. Раҳбарият бунга қадар маошларни 11, 5 фоизга оширишлари мумкинлигини таъкидлаганди. Аммо учувчилар бу миқдорга розилик билдиришмади.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here