БУЮК ХИТОЙ ДЕВОРИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Айтишларича, Хитой девори юпқалиги боис орбитадан туриб уни махсус ускуналарсиз кўриб бўлмас экан. Тўғри, айрим космонавтлар орбитадан пастроқда туриб бу деворни кўрганликлари ҳақида гапиришган. Аммо бу гаплар расман тасдиқланмаган.

2. Хитой деворининг узунлиги 9 минг километрга тенг. Баландлиги 6-10 метрни ташкил этади. Айрим жойларида эрозия туфайли девор бузилиш палласига кирган. Бузилган жойларнинг баландлиги 2 метргача тушиб қолган.

3. Хитой деворининг бир қисми ҳозирги Мўғулистон чегарасига ўтиб қолган.

4. Турли даврларда Хитой девори турлича номланган. Фақат 19- асрга келиб ҳозирги ном билан атала бошлаган.

5. Хитой деворини қуришда миллионлаб одамлар иштирок этган. Илк бор деворни бунёд этиш учун бирданига 750 минг киши жалб этилган.

6. Девор қурилишида иштирок этиб оғир иш шароитига дош беролмай ўлим топган ишчилар мурдалари девор ичига жойланиб, устидан суваб ташланган.

7. Буюк Хитой девори асосан тошдан бунёд этилган. Айрим ерларигина пишган ғиштдан тикланган.

8. Буюк Хитой девори устидаги катта-кичик миноралар сони 25 мингтага яқин.

9. Хитой девори мудофаа учун яроқсиз экани аллақачон аниқланган. Масалан, ўз даврида манчжурлар Хитойга юриш қилганда, бу деворни сира қийналмасдан айланиб ўта олган. Қўриқчилар ҳам ўз ҳаёти учун қайғуриб, қуролли кимсаларни киритиб юбораверган. Ёки пул эвазига ҳам дуч келган одамни ўтказиб юборган.

10. Хитой деворининг энг қалин қисми 9, 1 метрни ташкил этади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади