Франция – Албания баҳсидан олдин ташкилотчилар икки марта қовун тушуришди (+фото)

0

Айни дақиқаларда, Евро-2020нинг саралашидан ўрин олган Франция – Албания баҳси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу ўйин бошланишидан олдин стадион суҳандони меҳмон жамоа аъзоларини Арманистон деб таништирди. Кейин эса ташкилотчилар Албания давлат мадҳиясининг ўрнига Андорраникини қўйиб юборишди. Мусиқа янграб бўлганидан сўнг, Албаниянинг мадҳияси яна бошидан янгради. Шу боис, учрашув 7 дақиқа кеч бошланди.