КОНИ ГУНОҲНИ КОНИ САВОБДАН АФЗАЛ БИЛГАН АЁЛ… (ёки асранди болага аталган қийноқлар) (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Украинанинг Днепр шаҳрида яшовчи аёл бу жажжи болакайни икки ёшида болалар уйидан асраб олганди. Афсус, боланинг пешонаси шўр экан. Бу аёл она эмас, жоҳил чиқиб қолди. Ўшандан бери шўрлик етимчанинг устидан кулар, гоҳ қўл, гоҳ қошиқ, гоҳ темир билан ҳеч қандай сабабларсиз савалаб қолар, йиғласа яна калтак ерди. Унинг танасига игна тиқиб, азоблашларини кўрса, илон пўст ташларди.

Бошқа болалар билан бирга ўйнашни тақиқларди. Ҳафталаб уйга қамаб ўзи худо билади қаерларгадир гум бўларди.

Бу даҳшатлар уч йил давом этди. Охирги мартасида эса бу жоҳил аёл болакайни сал қурса ўлдириб қўяёзди. Қийноқлар, калтаклар оқибатида оғир аҳволга келиб қолган болакайни касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизишди. У ниҳоятда озиб кетган, бўйи ва ёшига ҳозирги вазни умуман мос келмайди. Танасида калтак, игналар изи тегмаган жойнинг ўзи қолмаган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов жараёни давом этмоқда.

Астағфирилло!!!

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here