Нурмагомедов – Порье ўртасида енгил вазн чемпионлиги учун жанг бўлиб ўтди (+видео)

0

БААнинг Абу Даби шаҳрида UFC’нинг енгил вазн чемпионлиги учун россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда америкалик Дастин Порье ўртасидаги жанг бўлиб ўтди.

Илк раундда устунлик Нурмагомедов томонида бўлди. Иккинчи раундда Дастин битта аниқ зарбаси билан эсда қолди. Учинчи раундга келиб эса «доғистонлик бургут» рақибини мағлуб этиб, ғалабали серияси 28 баҳсга етказди. Шунингдек, у енгил вазн чемпионлик титулини ўзида сақлаб қолди.