Порье жангдан сўнг жуда таъсирли нутқ сўзлади ҳамда Нурмагомедовнинг унга ёрдам бериши ҳақида гапирди (+видео)

0

Дастин Порье Ҳабиб Нурмагомедовга учралган мағлубиятдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида қатнашди.

«Жангга тайёр эдим ва ҳозир менга оғир. Ҳабиб ҳайрияда менга кўмаклашмоқчи бўлгани ажойиб. Чунки, бу кўп инсонларга ёрдам беради. Биз Угандада қудуқлар қазимоқдамиз ва мен ушбу маблағлар эвазига ишни охиригача етказишимизга ишонаман. Сув тўпланадиган минораларга Қуёш батареяларини ўрнатамиз. Шунингдек, Угандада меҳрибонлик уйи ва мактаб қурамиз. Бундан жуда ҳам фахрланаман. Чемпион бўлиб кетмоқчи эдим. Тушкун ҳолатдаман …», – дейди 30 ёшли америкалик ММА’чи.