РОССИЯЛИК ҚИЗ ТУРКИЯДАГИ ОДАМФУРУШЛАР ЎЛЖАСИГА АЙЛАНДИ…

0

 

Туркияда оламдан ўтган россиялик 16 яшар қизнинг ички аъзоларини ҳақиқатан врачлар бекитиқча кесиб олишибди…

Эсингизда бўлса, яқинда Туркияга дам олишга бориб ўлим топган 16 яшар Софья Ланшакованинг ички аъзолари кесиб олингани ҳақида хабар бергандик. Ўшанда туркиялик врачлар ўзларини оқлаш учун турли баҳона-сабабларни рўкач қилишган. Бироқ қизнинг жасади ватанига олиб келингач, экспертлар текшириб кўриб, марҳуманинг энг асосий аъзолари олиб қўйилганини маълум қилишди. Софьянинг онаси Татьяна Ланшакова ўша 13 июлни — қизи жон берган лаҳзаларни алам билан ёдга олди.

Татьяна Ланшакова:

— Қизим касалхона жонлантириш бўлимида ётарди. Мен ўша атрофда тургандим. Ётган ерида «Ойи, юрагим жуда ёмон оғрияпти! Ойи, мен ўлиб қоламан», деб қичқирарди. Мен бўлсам, «Қизим, бу нима деганинг? Биз шифохонадамиз-ку, ахир!» деб уни юпатмоқчи бўлдим…

Ланшаковлар оиласи Софья оғирлашиб қолгандан кейин дуч келган биринчи тиббий марказга олиб келишган. Қиз аҳволи оғирлигидан мустақил юра олмасди. Афсуски, икки соатгача врачлар нима қилишни билишмади. Икки соатдан кейингина аҳвол жиддийигини англаб етишди ва бошқа шифохонага олиб боришни маслаҳат беришди. Шу вақтда Софья ҳатто ўтиришга ҳам яроқли эмасди. Уни аравачага ётқизган ҳолда машинагача олиб чиқишди. Иккинчи шифохонада врачлар яна таҳлиллар олишни бошлашди. Қизда куч деганнинг ўзи қолмаганди. Ўша куни кеч соат 19: 00 да Софьянинг юраги уришдан тўхтади. Мутахассислар юракни ишга туширишга гўёки ожиз қолишибди. Айтишдики, Софья перитонитдан ўлим топибди. Ўлимидан кейинги экспертиза амаллари бир ойдан кўпроқ давом этди. Жасадни ватанга олиб келишгач, ота-онасини янги шок, кўнгилсизлик кутиб турарди. Улар жасадни олиб келган клиника врачлари Софьянинг ички аъзолари кесиб олинганини маълум қилишди. Таъкидлашдики, турк паталоганатомлари учун жасаднинг ички аъзоларини кесиб олиш оддий ҳолга айланган. Лекин қизнинг отаси бундан-да даҳшатли манзараларни тасвирлаб берди.

Вячеслав Ланшаков:

— Қизимни қаёқдаги бўлар-бўлмас таҳлиллар олиш, капельницалар билан ўлдиришди. Буларни ҳойнаҳой унинг ички аъзоларини бекитиқча кесиб олиш учун қилганлар деган шубҳам бор…

Энди тасаввур қилинг. Жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган столга одам ётқизилган. У врачлар учун мижоз, бошқалар учун яқин қондош. Дўст, қиз, ўғил, ака ёки ука. Кимлар учундир у одам эмас, балки бир қоп доллар. Одам ички аъзолари билан савдо қилувчи қора бозорда ошқозоности бези 30 минг доллар, жигар 150 минг доллар, буйрак 200-250 минг доллар туради. Фақат бу бозорда юрак сотилмайди холос. Негаки, уни бекитиқчасига ҳам бировга ўрнатиб бўлмайди. Софья Ланшакова фожиаси Туркияда содир этилган шу тахлит айрим жиноятларни ёдга олишга мажбур этади.

2001 йили Сергей Тимус исмли йигит Туркияга дам олиш учун бориб пулини ўғирлатиб қўйган. Бегона юрт. Пул берадиган меҳрибони йўқ. Шунда бир таниш аёл унга қон топшириб пул ишлаш таклифини киритди. Йигит рози бўлди. Уни ухлатиб қўйишди. Уйғонгач эса билдики, алданибди. Битта буйрагини олиб қўйишган экан…

Даҳшатлиси, Софьянинг ота-онаси суюкли фарзандидан айрилгани етмай, энди турк мутахассислари билан судлашади. Бусиз алам ортга чекинмайди. Ажабланарлиси, туркиялик врачлар ҳам судлашишга бажонидил рози бўлишибди.

Астағфирилло!!!

ntv.ru

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here