БЕМИННАТ НЕЪМАТ

0

Қария саксон ёшга етганида кар бўлиб қолди. Шифокорлар унга бу касалликни жарроҳлик йўли билан даволаш мумкинлигини айтишди. Қария рози бўлди. Шифокорлар жарроҳлик амалиёти тугагач, қарияга амалиёт ҳисоб-китоб қоғозини беришди. У ҳисоб қоғозига қараб, йиғлаб юборди.
Шифокорларнинг унга раҳми келиб, овутишга уринишди:
– Агар тўловлар сизга оғирлик қилаётган бўлса, бошқа чорасини кўрамиз…
Қария кўз ёшларини арта туриб, шундай деди:
– Мен пул учун йиғламаяпман. Бу кўз ёшларимнинг сабаби бошқа. Яратган Эгам менга саксон йил эшитиш неъматини берди. Аммо эвазига тўлов қоғозини бермади… Бу неъмат қадрига йиллар давомида шукр қилмаганим учун йиғлаяпман…
Шифокорлар қариянинг бу ҳақиқатидан лол қолишди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here