Бошпанасиз одамлар қаровсиз итларга меҳрибонлик қилишди

0

Ўзини “бомж” эмас “волонтёр”  деб ҳис қилиш – бу зўр-ку! Тошкентда бошпанасиз одамлар қаровсиз итларга меҳрибонлик қилишди.
Тошкентда иккита ажойиб инсонпарварлик лойиҳалари бор: бири бошпанасиз кишиларга жой ва овқат беришга йўналтирилган, иккинчиси эса – қаровсиз қолган ҳайвонларни сақлаш жойи, деб хабар қилмоқда Insider.uz нашри.

Биринчиси, матбуотда кўпинча “Шелтер” дейилади. У ИИББ томонидан ташкил қилинган бўлиб Бектемирда жойлашган ва унинг фаолиятини подполковник Жафар Амонов юритади.

Иккинчиси эса, Тошкент вилоятида «Майский» посёлкасида жойлашган, “Приют для бездомных животных” дейилади ва уни Ирода Маткаримова етакчилигида ҳайвонларга бефарқ бўлмаган кўнгиллилар ташкил қилган.

Ана шу иккала лойиҳаларни юритувчи ажойиб инсонлар бир кун эмас бир кун барибир учрашишлари керак эди ва улар учрашишди. Натижада бошпанасиз фуқаролар қаровчисиз қолган ҳайвонлар олдга келишди.

“Ҳайвонлар олдига нафақат бир илож қилиб тирик қолишни истаган фуқаролар, балким олдинга қараб яна бир қадам қўйишни, ўзини кимгадир керак деб ҳис қилишни истайдиган кишилар келди. Ахир ўзини “бомж” эмас “волонтёр”  деб ҳис қилиш – бу жуда зўр-ку!”, – деб ёзади Insider муаллифи.

Уларнинг айримлар сояда итларни силаб ўтирса, бошқалар дарҳол хўжалик ишларида ёрдам беришга киришишди. Итларга сув, овқат бериш, ҳудудни тартибга келтириш ва бошқа ишлар.

Ушбу янгилик Самарқанд воқеалардан сўнг қалбларда пайдо бўлган яраларга ажойиб малҳам бўлди.  Ўзбекистонда ҳайвонларни ўлдирувчилардан кўра, уларга меҳрибонлик қилишга тайёр бўлган одамлар кўпроқ эканлигини кўрсатди, дейилган хабарда.

 

sputnik.uz

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here