“Эҳтиёт бўлинг фирибгар” ёхуд “гид” бўлишни хоҳлайсизми…

0

Тошкент шаҳри М.Улуғбек туманида яшовчи 30 ёшли Ф.Н. ўзини сайёҳлик фирмаси раҳбари сифатида таништириб, чет тилларини яхши ўзлаштирган бир гуруҳ фуқароларни алдаб, уларни туристик шаҳарларга ташриф буюрган чет эллик сайёҳларга таржимонлик қилиш билан шуғулланадиган ишга жойлаштириб қўйишини, бунинг учун кунлик 100-150 АҚШ доллари миқдорида маош олишлари тўғрисида ёлғон ваъдалар бериб, улардан турли миқдордаги пулларни қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир этган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчилар, 1984 йилда туғилган Н.Г, 1984 йилда туғилган Д.Р ва 1985 йилда туғилган М.Ғ.ларни (учаласи ҳам аёл) алдаб, уларни Бухоро шаҳрига чақириб, 2019 йил 10-11 август кунлари Бухоро шаҳридаги “Нурефшан” меҳмонхонасида Н.Г.дадан 1.200.000 сўм, Д.Р.дан 600.000 сўм ва 50 АҚШ доллари ҳамда М.Ғ.дан 1.300.000 сўм пулларни олган.

Шунингдек, Бухоро шаҳридаги “Нурефшан” меҳмонхонаси раҳбари А.Ш.га ўзини сайёҳлик фирмаси раҳбари сифатида таништириб, 2019 йил 7-11 август кунлари мазкур меҳмонхона хизматларидан сайёҳлик фирмаси раҳбари сифатида имтиёзли равишда фойдаланиб, кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган 1.680.000 сўмдан 1.320.000 сўмини тўламаган.

Бундан ташқари, Бухоро шаҳрида яшовчи 34 ёшли аёл Х.Ф.ни алдаб, уни Хоразм вилояти Урганч шаҳрига ташриф буюрган чет эллик сайёҳларга таржимонлик қилиш билан шуғулланадиган ишга жойлаштириб қўйишини, бунинг учун кунлик 100 АҚШ доллари миқдорида маош олиши тўғрисида ёлғон ваъдалар бериб, уни Урганч шаҳрига чақириб, 2019 йил 16 август куни Урганч шаҳридаги автотураргоҳда 400.000 сўм пулларни алдов йўли билан олиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ф.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

xalq so’zi

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here