Ҳақнинг ҳукми

0

-Ногирон, нимкала бола туғиб беришдан бошқасига ярамаган хотинингдан кўнгил узишинг бунча қийин бўлди. Бир умр тўшакда михланган, касалманд болага қараб рангингни сарғайтириб ўтасанми? Жавобини бер, ўзим сени онаси ўпмаганига уйлантириб қўяман. Соғлом бола туғиб беради, – деб зуғум қилди ака.
Уканинг тили қисиқ эди. Чунки у болаликдан нимжон бўлиб улғайганди, жиддийроқ ишларга ярамасди. Шунинг учун ожиз, муте бўлиб ўсганди. Акасининг қўлида ишлар, кира қилиб юрадиган машинасини ҳам акаси олиб берганди.
Кўп ўтмай хотини билан ажрашди. Акаси сўзида туриб, икки ойга қолмай онаси ўпмаган қизга уйлантирди. Бир йилга қолмай эгизак фарзандлар кўрди, улар соғлом эди. Кейинги фарзандини кутаётганида келинойиси ҳам тўртинчи боласига бошқоронғи бўлди. Буниси ҳам соппа-соғ эди, аммо акасининг тўрт ўғилдан кейин Худодан тилаб-тилаб олган қизчаси туғилганида, болани кўриб ҳатто шифокорлар ҳам ўзларини йўқотиб қўйишди. Қизалоқнинг икки оёғи ўрнида беўхшов аъзолар осилиб турарди…

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here