Ислом Каримовга бағишланган асар тақдимоти

0

Тошкентда ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг “Олов тутган одам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур бадиий асарда Ислом Каримовнинг 1986-1989 йилларда Қашқадарё вилоятидаги раҳбарлик даври, “ўзбек иши”, “пахта иши” деб аталган кампания авж олган йилларда республикадаги ижтимоий-иқтисодий вазият, миллий мустақиллик ғоясининг туғилиши, шунингдек, Ислом Каримов Ўзбекистон компартияси Марказий қўмитасининг биринчи котиби лавозимига тайинлангунга қадар рўй берган, ҳам Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти учун, ҳам бутун мамлакат учун ҳал қилувчи аҳамият касб этган воқеалар қаламга олинган.

“Маълумки, ўтган асрнинг 80-90-йилларида собиқ Иттифоқ ўз умрининг ўта танг, таҳликали даврини бошидан кечирарди. Бу нохуш ҳолни ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча тармоқларида кузатиш мумкин эди. Бир сўз билан айтганда, улкан империя парчаланиш арафасида эди. Ўша машъум йиллар, айниқса, Ўзбекистон Республикаси бошига оғир, азобли ташвишлар олиб келди. Халқимизга маломат тошлари отилди. Ўзбекистонда порахўрлик, кўзбўямачилик, хиёнат, боқимандалик каби қатор жиноятлар илдиз отган деган баҳона остида Марказ томонидан бу ерга гуруҳ-гуруҳ “адолатпеша амалдорлар”, тафтишчилар, терговчилар юборилди. “Ўзбек иши”, “пахта иши” деган ҳақоратомуз иборалар пайдо бўлди. Оқибатда, юзлаб, минглаб юртдошларимиз ноҳақдан-ноҳақ қамоққа ташланди, қувғин қилинди. Эл-улусда тушкунлик, ишончсизлик, умидсизлик кайфияти устувор эди. Луқмон Бўрихоннинг “Олов тутган одам” романида худди шу давр, худди шу ижтимоий ҳолат маҳорат билан очиб берилган.

Ёзувчи Луқмон Бўрихон Ислом Каримов сиймосини бадиий адабиётга олиб кираркан, одатда, шу тоифадаги асарларда кўп учрайдиган баландпарвозликдан қочади. Ёзувчи бош қаҳрамоннинг сиёсий-ижтимоий портретини бўрттириб кўрсатишдан кўра унинг инсонийлик қиёфасини чизишга, одамийлик фазилатларини тасвирлашга ҳаракат қилади. Романда Ислом Каримов юрт қисмати билан боғлиқ залварли юкни елкасига олган улкан шахс, салоҳиятли раҳбар тимсолида кўриниши баробарида унинг ҳамдардликка, дилкашликка мойил инсон эканига гувоҳ бўламиз”,

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here