Кун фотоси: «Ҳожатда ўтиринг ва Спарк ютинг!»

1

Яхна чой, энергетик ичимликлар, шоколад пастаси, кир ювиш кукунидан машина ютиш мумкин эканлиги ҳақида эшитгандим. Ютган одам билан шахсан таниш бўлмасам ҳам рекламасидан кўр-кўрона ишонганмиз. Бироқ энди ўта шахсий гигиеник буюм – ҳожатхона қоғозидан ҳам фойдаланиб Спарк ютиш мумкин экан. Шу маркетинг деганлари ҳожатхона ичига қадар кириб келмаса яхши бўларди-да. Нимаям дердик, ҳамманинг ҳам товарини сотгиси келади.

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here