КУН ҲАНГОМАСИ…

0

 

 

* * *

 

Оилавий ҳаётингиз жонингизга тегдими? Қандайдир янги ҳаётни қўмсаяпсизми? Шам ёруғидаги совуқ ҳаммом сизнинг оилавий муносабатларингизни янгилайди!

Ҳурмат билан: Электр тармоқлари ва иссиқ сув ташкилоти ходимлари!

 

* * *

 

Талаба доскага чиқиб айлана чизди. Айлана шу қадар тўғри чизилдики, профессор ундан сўради:

— Жуда чиройли чизаркансан. Қаерда ўргангансан?

— Армияда ошпазлик қилганман. Икки йилгача гўшт қирқадиган ускунани айлантирганман.

 

* * *

 

Ўғри ўғлига деди:

— Агар яна бир марта менинг катмонимдан пул ўғирлаб бармоқ изларингни қолдирадиган бўлсанг, ўлдираман!

 

* * *

 

Беш яшар болакай онаси билан супермаркетга кирди. Унга кўзи тушган сотувчи деди:

— Вой мана бу боланинг ширинлигини! Бор, ҳов анави гилослардан икки қўлингга сиққанича ол!..

Эшмат индамай туравергач, сотувчининг ўзи унга бир сиқим гилос олиб келиб берди. Ташқарига чиқишгач, онаси ундан сўради:

— Нега гилосларни ўзинг бориб ола қолмадинг?

— Сотувчининг қўллари меникидан анча катта-да!

 

* * *

 

Маълумотларга қараганда, африкалик қизларнинг орзулари сал бошқачароқ бўларкан.

Улар қора отда оқ шаҳзода келишини орзу қилишаркан.

 

* * *

 

Тонг. Бар ёнига жуда кўп одам йиғилган. Уларнинг бири дайди, бошқаси пиёниста, яна қайсидир бири бир кун аввалги ичкиликдан азоб чекаётган оддий одамлар. Ҳаммалари соғлиқларини яхшилаш ниятида белгиланган соат яқинлашишини кутишмоқда. Ниҳоят эшик очилиб бар иш бошлади. Навбатнинг олдинги қаторида турган қария бош кийимини олиб ичкарига киради-да, таъзим қилади:

— Салом дўхтир!

 

* * *

 

Тўй ўтгач, турли егуликлар қолиб кеган стол устига учта суварак чиқиб келишди. Улар ҳамма нарсаларни ҳидлаб кўришгач, бири қолганларга деди:

— Оғайнилар, ҳамма нарса бисёр экан-у, нонетишмаяпти-да! Ошна, сен ғизиллаб нонга бориб келмайсанми?

— Гап йўқ!

Шерик нонга кетгач, улар ҳеч нарсаемай уни кута бошлашди. Учинчи суварак уч соат деганда қўлида нон билан кириб келди. Икки суварак унга бақира кетишди:

— Вей, намунча кечикдинг-а? Биз уч соатдан бери сўлагимиз оқиб овқатларга термулиб ўтирибмиз!

— Сизларни тушунаман. Қаранглар, пол жуда текис! Унда чопиш одамни маза қилдиради. Бироқ «пробка»га тушиб қолдим-да!..

 

* * *

 

Курортда.

— Яхши қиз, сиз билан танишганимдан бери на овқат ея оламан, на бирор нарса ича оламан…

— Вой, мени шу қадар қаттиқ севиб қолдингизми?

— Йўқ, шунчаки… Пулим тугади…

 

* * *

 

Хотин газета ўқиётиб бирдан бошини кўтарди-да, эрига деди:

— Қаранг, одам умрини юз эллик йилга узайтирадиган мослама ихтиро қилишибди.

Эр оғир хўрсиниб жавоб қилди:

— Ҳа-а, агар бўйдоқ бўлганимда, албатта ўша мосламани сотиб олган бўлардим.

 

* * *

 

Поезд купесида грузин қўшни аёлга савол ташлади:

— Турмушга чиққанмисиз, хоним?

— Ҳа.

— Болаларингиз ҳам борми?

— Ҳа, ўғлим 23 ёшда.

— Хайрли тун!

 

* * *

 

Икки кекса овчи улфатчилик қиляпти.

— Эҳ, ҳаётни қара! Илгари узоқдан туриб чумчуқнинг кўзидан ура олардим. Энди эса фақат кампиримнинг қулоғини аниқ мўлжалга ола биламан холос.

 

* * *

Қария оғилхонага кирса, ҳўтиги йиғлаб ўтирибди. Ундан сўради:

— Ҳўтиквой, нега йиғлаяпсан?

— Анави сигир мени «эшшак» деб ҳақорат қилди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here