Петербург полицияси Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. У қотилликда айбланмоқда

0

Санкт-Петербург полицияси Ўзбекистоннинг 43 ёшли фуқаросини қўлга олди. У Большая Пушкарская кўчасидаги уйлардан бирида тўсатдан юз берган жанжал пайтида 40 ёшли аёлни пичоқ билан ўлдирган.

Қайд этилишича, 6 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 43 ёшли фуқароси Петербургдаги уйлардан бирида жойлашган квартирада 40 ёшли хонадошини ўлдирган. Бу тўсатдан содир бўлган жанжал пайтида юз берди. Санкт-Петербург полицияси ишсиз қотилни қўлга олди. Бу ҳақда «Невские новости»га ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба хабар қилган.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

 

kun.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here