Тожикистонда 1 ой ичида 6 нафар туғруқ ҳолатидаги аёл чақалоқлари билан бир вақтда оламдан ўтди…

0

 

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Кубодиён туманидаги туғруқхонада июн-июл ойлари оралиғида олти нафар туғруқ ҳолатидаги аёл ва уларнинг чақлоқлари ўлим топган. Шунинг натижасида икки нафар соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори лавозимли шахслар ишдан бўшатилди. Яна таъкидлаш керак, аёллар ва чақалоқлар туғруқ пайтида оламдан ўтган. Ҳозир бу иш билан маҳаллий прокуратура вакиллари шуғулланмоқда.

Ишдан бўшатилганлар туғруқхона бош врачи Темур Тошев, Кубодиён марказий касалхонаси қошидаги илк тиббий ёрдам бўлими бошлиғи Муҳаммад Пулодзода ҳисобланади.

Оламдан ўтганларнинг яқинлари прокуратурага шикоят билан расман мурожаат этган.

Ҳалок бўлганларнинг бири 22 ёшли Шаъмигул Мирзоева бўлиб, у Авесто қишлоғида истиқомат қилган. Врачлар айтишдики, аёлнинг жигарида жиддий муаммо борлиги сабабли оғир аҳволда касалхонага олиб келинган ва туғруқ жараёнида чақалоғи ҳам, ўзи ҳам вафот этган.

2019 йилнинг сўнгги етти ойи ичида Афғонистон билан чегарадош ҳисобланган Кубодиён туман касалхоналарида жами 20 нафар чақалоқ ўлим топган. Аммо бу фожиаларда марказий касалхона бош врачи Темур Тошев ўзини айбдор деб билмас экан.

— Она ва болалар ўлимида оддий врачлар айбдор, — деди бош врач. — Агар техника воситалари, қон ёки медперсонал танқислиги мавжуд бўлса, мен айбдор бўлардим. Бироқ уларнинг барчаси етарли бўлган. Демак, врачлар қалтис хатога, лоқайдликка йўл қўйган. Қолаверса, аёлларнинг ўзи ҳам саломатлигига эътибор қаратмаган…

Экспертларнинг фикрича, Кубодиён туманида кўплаб оилаларда қашшоқлик ҳукм сурмоқда. Қашшоқлик сабаб бўлиб кўпчилик оилаларда ҳомиладор аёл уйида кўз ёриши кўп кузатилади. Бундан ташқари, ҳомиладор аёллар саломатлигига қашшоқ ҳаёт тарзи ҳам жиддий таъсир кўрсатади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here