АҚШ да аскарлар машқларда ўзини отиб ўлдирадими?

1

1. Германиядаги кўчаларда бемалол оқ пайпоқларда сайр қилишингиз мумкин. Сизнинг пайпоқларингиз қорайиб ҳам кетмайди, негаки у ерда асфалтлар совун билан ювилади.

2. Ер юзида рекорд даражада кўп ёғган ёмғир Гавайи оролларида учраган ва нақд 247 кун тўхтамасдан давом этган.

3. Италиялик Девид исмли киши Cоcа-Cоlадан қолган идишларни йиғишни 5 ёшлик вақтидан бошлаган. У 87 та мамлакатга тегишли бўлган 10 558 та ғаройиб банкачаларни йиққани учун 2013 йилда Гиннеснинг рекордлари китобига киритилган.

4. Оклахома шаҳри яқинида юз берган торнадода шамолнинг тезлиги соатига 480 километрга етган.

5. Дунёда 854 млн атрофида ўқишни билмайдиган катта ёшдаги одамлар мавжуд.

6. Кокос ёнғоғи бошга тушиши оқибатида ҳар йили дунёда 150 киши ҳалок бўлади.

7. Мафусаил қарағайи сайёрамиздаги энг кекса тирик организм ҳисобланади. Ушбу қарағай 4849 ёшда. У эрамиздан аввалги 2832 йилда ерга қадалган уруғдан ўсиб чиққан.

8. Агар ҳар куни Ню-Ёркда ҳар хил ресторанларга борилса, уларнинг ҳаммасига бориш учун 50 йилдан ошиқ вақт кетади.

9. Ер аҳолиси йилига 580 млн литр сут ичади (кунига 1,5 млн литр). Шунча ҳажмдаги сутни тўплаш учун ҳар куни 105 мингдан ортиқроқ сигирни соғиш керак бўлади.

10. АҚШ да аскарлар урушга қараганда кўпроқ машқларда ўзини отиб ўлдиради. 2012 йил 6500дан зиёд аскар ўзини ўлдирган.

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here