Ахборот хизматларини сифатли ташкил этиш — ҳоким эътиборида

0

Тошкент вилояти хокими вазифасини бажарувчи  Рустам Холматов  9 сентябрь куни вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиевани қабул қилди.

Мулоқот чоғида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш хамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар  тугрисида»ги 4366-сон қарорининг вилоятдаги ижроси, туман ва шаҳар хокимликларида янги ташкил этилган ахборот хизмати раҳбари — ҳокимларнинг ахборот сиёсати масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тавсия этилган номзодларнинг фаолиятини ташкил қилиш  ва   бу борадаги   мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Суҳбатда туман (шаҳар) хокимликларида ахборот хизмати  штатини белгиланган тартибда ташкил этиш ва молиялаштиришда  сусткашликка йўл кўйилаётгани, камчиликларни тезкор бартараф этиш буйича бошқарма бошлиғининг таклифлари мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилиб, тегишли масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

Вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи  бу масала тегишли тартибда кўриб чиқилаётгани ва бир ҳафта муддатда ҳал этилишини  маълум қилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари тегишли тартибда ахборот хизмати учун хона ажратиш ва жиҳозлаш масаласини ҳал этишлари лозимлиги ҳам қайд этилиб, ижроси назоратга олинди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here