Даврон Кабулов жамоаси аъзоси Алишерни туғилган куни билан табриклади!

0

— Бугун ҳамма яхши тилакларим сенга қаратилади.
Ўйлаб қарасам, бутун бошли умримиз учун ҳам катта йўлни босиб қўйибмиз. Гумма еб орзу қилиб ўтирган пайтлардан ҳам ўтдик, ниятларимиз рўёбга чиқиб, Парижда ўтириб гуммани эслаган кунларимиз ҳам бўлди. Кўп нарсани бирга кўрдик: йўқчиликни, мол-давлатни, шон-шуҳратни, «запрет»ни, давлатлар ва қишлоқларни, стадионлар ва амфитеатрларни, «Xsinzhiabao» ва «Louis Vuitton»ларни, автобус ва машиналарни, одамлар ва фирибгарларни. Бир-биримизнинг камчиликларимизга кўз юмиб, ютуқларда атрофдаги тилёғламалар каби ортиқча мақтамай – ғалабаларимизга жимгина хурсанд бўлиб қўйишни ўргандик. Лекин бир нарса бизни ўзгартирмай олдинга бошлайверди: орзуимизга, виждонимизга, дўстлигимизга хиёнат қилмасликка ҳаракат қилдик, шоу-бизнесда бугун ўз ўрнига эга «Миллион»ни оёққа турғазишда бир ёқадан бош чиқардик. Сенга битта ёмон янгилигим бор: бизни бундан кейин ҳам «бачкана», «масхарабоз» дейдиганлар топилади. Лекин ишлайверамиз, ўзгартираверамиз – хуллас, одам қилмагунча қўймаймиз!
Дўстим, ота-онанг бахтига бор бўл, сенинг толеингга улар омон юришсин!
Аёлинг, фарзандларинг – кучинг, қанотингга айлансинлар.
Бизга эса… КЎЗ ТЕГМАСИН!

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here