Энди магистратура босқичида таълим олаётган талабалар қанча стипендия олади?

0

10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда 2019 йилда олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилишига оид янгиликлар муҳокама қилинди.

Демак, давлат гранти ва тўлов-контрактда ўқийдиган барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Энди талаба олган баҳонинг стипендияга алоқаси йўқ!

Фақат битирувчи курс талабаларига эски тизим сақлаб қолинади, яъни улар аввалгидек «3», «4», «5»лик стипендиясини олиши мумкин.

Магистратура босқичида таълим олаётган талабалар учун ҳам юқоридаги тартиб амалда бўлиб, фақат битирувчи курслар, яъни 2-курсларнинг стипендияси эски тартибда сақлаб қолинади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here