Жамиятнинг муҳим бир бўлаги…

0

Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди.

У  жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма нарсаси жуда гўзал эди.

Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.

Лекин, бинонинг энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “ҳамма қисмларни, ҳатто оёқнинг тагида ётган гиламни ҳам мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам. Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”,- деб турган жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди.

Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томнинг ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонанинг ичига кўп сув кирибди.

Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди.

Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.

 

Қиссадан ҳисса шуки, ҳаётда ҳам бизни биров илғар, биров илғамас, биров билар, биров билмас, лекин ҳар бир инсоннинг бу ҳаётда ўз ўрни бор, у шу жамиятнинг муҳим бир бўлаги ҳисобланади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here