КЎМИЛГАН МАКТУБ

0

Эртага ўғлининг туғилган куни – етти ёшга тўлади. Ота севимли ўғли учун нима қилиш кераклигини узоқ ўйлади. Ниҳоят, хат ёзишга қарор қилди, чиройли сўзлар ахтара бошлади. Кейин бу иши ўзига эриш туюлди:

«Жимжимага ҳожат борми? Кўнглимдагиларни ёзсам, кифоя-ку!» деб ёза бошлади.
«Севимли ўғлим! Сени жудаям яхши кўраман, ҳаммадан кўпроқ соғинаман!
Кичкинагина қулочингни катта очиб: «Дадажон, сизни шууунча яхши кўраман»,- деганингдек, «Мен ҳам сени шууунча яхши кўраман»,- дейишни истайман.
Менга «Яна кеч келасизми, дада?» деб сўраганинг, кейин: «Мен сизни ухламай кутиб ўтираман, хўпми?» деганинг хаёлимдан нари кетмаяпти.
Ухла, ўғлим. Хотиржам ухла. Чунки ёнингга қачон боришимни билмайман.
Сени яхши кўраман.
Даданг».

Туни билан кўзёши тўкиб, ёзган мактубини эрталаб севимли ўғлининг жажжи қабри чеккасига кўмиб келди…

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here