Наманганлик аёл ўзи ва хонадошининг чақалоғини туғруқхона деразасидан улоқтирди

0

Наманганлик 23 яшар аёл мудҳиш жиноятга қўл урди. У ўзи дунёга келтирган чақалоқни ва туқруқхонадаги бошқа аёлнинг чақалоғини бинонинг иккинчи қавати деразасидан улоқтирган. Натижада чақалоқлар оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.

Гап шундаки, кеча, 9 сентябрь куни соат 04:30ларда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ховлисидан 1996 йилда туғилган фуқаро Д.Х. ва ва 1997 йилда туғилган М.Т. шу йилнинг 2 сентябрь куни туғилган қиз чақалоқлари тирик ҳолда топилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқлар вафот этган.

Аниқланишича, кеча, 9 сентябрь куни соат тахминан 03:30 ларда фуқаро Д.Х. 2 сентябрь куни туғилган фарзандининг олдига кириб, унинг оёқлари нотекис (нуқсонли) туғилганлигидан аччиқланган. Ёш она нуқсонли туғилган фарзандидан қутилиш мақсадида ўз чақалоғи билан биргаликда, келгусида содир этаётган қилмиши фош бўлиб қолишининг олдини-олиш мақсадида шу хонадоши М.Т.нинг қиз чақалоғини ҳам олиб, деразадан пастга улоқтириб юборган. Оқибатда чақалоқлар оғир тан жароҳатлари олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 9 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-кисми “а,в” бандлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси масъул шахсларига нисбатан 116-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here