Олий Мажлис депутатлари машиналарнинг орқа ён ойналаридаги пардалар масаласида ИИВга сўров киритди

1

Бухоро шаҳар маъмурий суди автомобилларнинг орқа ён ойналарига пардалар ўрнатиш мумкинлиги тўғрисида қарор чиқаргани ҳақида 6 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган эди. 8 сентябрь куни эса Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ушбу хабарларга муносабат билдириб, енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарига парда тақиш мумкин эмаслиги, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларни асоссиз деб ҳисоблашини маълум қилди.

Ўз навбатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ЙПХ инспекторлари ҳайдовчиларнинг орқа эшикка парда ўрнатгани учун жарима қўллашни бас қилишлари керак, деб ҳисоблайди. У 8 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда қолдирган постида бир гуруҳ депутатлар бу масалада Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига сўров йўллаганини билдирган.

«Аввалроқ бир гуруҳ депутатлар ҳайдовчиларга автомобилларнинг олд ойнасидан ташқари барча ойналарига ўзларига қулай ҳолда парда тақишларига рухсат бериш бўйича ҳукуматга сўров билан чиққандик. Натижа ўзингизга маълум… Шунга қарамай бу борада суднинг позицияси биз учун ҳам муҳим эди.

Ниҳоят куни кеча Бухорода маъмурий суд ҳайдовчилар орқа эшикка парда ўрнатганлиги учун ЙҲХ инспектори томонидан қўлланилган жаримани бекор қилиб, орқа эшикка парда ўрнатишни қонуний деб топгани маълум бўлди.

Кеча эса, қўшимчасига, яна худди шундай янгиликдан хабар топдим: шу йилнинг 6 август куни Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани маъмурий суди ҳам ҳайдовчининг шикоятини қаноатлантириб, орқа эшикларга парда тақишни қонуний деб топган ва жарима жазосини бекор қилган.

Кўриниб турибдики, судларимиз бу масалада ягона қонуний ёндошувда кетмоқда.

Кўплаб сайловчи, блогер ва фаолларнинг мурожаатлари ва юқоридагилардан келиб чиқиб айтсак, автомобилларнинг орқа эшикларига парда тақиш 100 фоиз қонунийдир.

Шу боис, ЎзЛиДеП фракциясидаги ва бошқа бир гуруҳ ҳамкасб депутатлар билан куч бирликда, деган тамойилга амал қилиб, одамларни судга овора қилиб вақтларини йўқотмасликлари учун Ички ишлар вазирлигига барча ЙҲХ инспекторларининг автомобиль орқа эшикларига парда таққанлик учун ҳайдовчиларни жаримага тортиш амалиётига бутунлай чек қўйиш талаби билан сўров киритишга қарор қилдик.

Қонунлар ва ходимлар адолат учун хизмат қилсин доимо», — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Хушнудбек Худойбердиев.

1 ТА ФИКР

  1. Парда тўғрисиди видеони кўрдим.. Қанаққиб ва қайси актга асосан ЎзСтандарт агентлиги буни қонунийлигини исботлагнини эшиттим,
    Аммо, Ўзстандарт агентлиги берган хулосаси нотўғрилиги ўзлиги этган, ГОСТ33988-2016 ни ўқиб чиқиб хатолигини, ўзлигига кере жойини этиб, қоганини этишмаганини билдим.
    Улар фақат ГОСТнинг 2.14 бандини асос қилиб келтиришган: 2.14 передняя обзорность: Обзорность через переднее и боковые окна кабины, ограниченная полем зрения водителя, равным 180°, в горизонтальной плоскости при направлении линии взора с места водителя параллельно средней продольной плоскости ТС.
    Бундан ташқари 2.13 хам бор: 2.13 обзорность: Конструктивное свойство ТС, характеризующее объективную возможность и условия восприятия водителем визуальной информации, необходимой для безопасного и эффективного управления ТС.
    Бизани қонунчиликда 2.13 банди ёзилган, 2.14 ула этвотган нарса тўғри кемиди.

    Хуллас судя хато қилди!
    Лекин ман инсон сифатида тўғри қарор диб хисоблиман! Аммо қонунга зид.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here