Соатларнинг рекламаларида нега доим 10:10 кўрсатилади?

0

1. Олмахонлар бегона гўдак болаларини ҳам ўзлари билан олиб кетиши мумкин. Агар улар ёлғиз ва ташлаб кетилган бўлса.

 

2. Агар сиз қаламни тишлаб олсангиз сизга кўп нарса кулгули бўлиб туюла бошлайди. Негаки мияга сизни «кулаётганингиз» ҳақида ёлғон хабар боради.

 

3. Кит юраги дақиқасига бор йўғи 9 марта уради. Солиштириш учун инсин юраги ўртача 70-80 марта уради, баъзида кўп, баъзида эса камроқ.

 

4. «Goodbye» (инг. Хайр) сўзи аслида «God be With You» гапининг қисқартмаси бўлиб «Худо сен билан» деган маънони англатади.

 

 

5. Телеграм Мессенгер – шунчаки илова номи эмас, балки у тарихий атама. ХХ асрда телеграммаларни тарқатган велосипеддаги болаларни Телеграм дея аташган.

6. Эквадор чакалакзорларида шаффоф қурбақалар яшашади. Уларнинг ички органлари кўриниб туради.

7. Агар соатларнинг рекламаларига эътибор берилса унда доим 10:10 кўрсатилади. Бунга сабаб айнан шу вақтда соат стрелкалари «КУЛГУ» шаклини ҳосил қилишади.

 

8. Телефонингизни қувватлаш учун йилига тахминан 1$ лик электр сарфланади.

9. Ўзингиз ёқтирган мусиқани эшитганингизда машғулотларнинг самараси ошади.

10. Уй бекалари уйда тахминан 11 км масофани босиб ўтишади. Баъзилар буни ишлаб туриб ҳам қила олмайди.

Оналаримизни қадрига етайлик!

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here