Талабалар, ўзингиз учун иш топиб улгурдингизми?

0

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бутун Ўзбекистон талабаларини мустақиллик байрами билан ажойиб тарзда табриклади. Ўтган йилги контракт ошгани етмагандек тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабаларнинг стипендиясини 400 минг сўм қилиб қўйишди. Олдин беш баҳога ўқийдиган талабанинг бир йиллик стипендияси контрактини қоплашга етарди. Бу эса талабаларда ўқишга нисбатан анча меҳр уйғотарди. Қийналган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларнинг фарзандлари ота-оналарининг қийналиб пул топишларини кўз олдига келтириб ҳам, 5 лик стипендия олиш учун ҳаракат қилишарди. Ҳозир эса ижтимоий тенглик дея ҳаммага 400 минг сўм стипендия  белгиланди.

Барча шартнома асосида ўқийдиган, ОТМ га ўз кучи билан кирган талабалар бундан норози. Чунки улар орасида бюджетга 0.1 балл етмаганлари ҳам, ота-онамга оғирлигим тушмасин дея 5 баҳога ўқийдиган қизлар ҳам бор. Энди ўша қизлар қаерда ишлайди?  6 млн шартнома пулини ота-она тўлаб берар, аммо талабага стипендия йўқ. Талаба стипендия олган тақдирда ҳам 400 минг сўмга қандай яшаш мумкин? Ҳеч биримизга сир эмаски,  400 минг сўм ҳозирги нарх-наво шароитида икки ҳафтага етиши мумкин. Пуллик таълим тизимини ривожланган давлатлардан ўзлаштиряпмиз, аммо таълим сифатини кимдан ўзлаштирдик? Шартнома асосида таълим олаётган талабалар 4 йил давомида контракт тўлаб фақат диплом олиб чиқиб кетишмоқда.  Лекин Европа стандартлари бўйича контракт тўлаган талабарларнинг билим савияси ҳам Европа стандартларига жавоб берармикан?

Ўзбекистонда 2019/2020 ўқув йилидан олий таълим соҳасида жорий қилинган янги ўзгаришларга кўра, давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларнинг семестр якунидаги рейтинг баҳоларининг умумий ҳисоби 3 баҳони ташкил қилса, улар кейин семестрда стипендиядан маҳрум этилади. “Бюджет асосида ўқийдиган талабаларнинг ўзлаштириши рейтинг ҳисобида умумий кўрсаткичи 30 фоиздан паст бўлса, кейинги семетрдан стипендия олишдан маҳрум бўлади”,-деди Олий таълим вазирлиги вакили Мақсуд Ҳамроев.

Маълумки, куни кеча Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларида талабаларга стипендия тўлаш тартиби ўзгарди.

Ўзгаришларга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланди.

Стипендиялар бўйича ҳозирча маълум бўлгани:

давлат гранти ва тўлов-контрактда ўқийдиган барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Энди олган баҳосининг стипендияга алоқаси йўқ;

ҳозирда битирувчи курс талабаларига эски тизим сақлаб қолинади, яъни улар аввалгидек «3», «4», «5»лик стипендия тартиби сақлаб қолинади;

лекин яхши ўқиган, илмий ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган талабаларга ОТМ ректорлари томонидан стипендиянинг 50%игача (200 минг сўмгача) миқдорда қўшимча рағбатлантириш тартиби жорий қилинади. Бундай қўшимча стипендияни кимга беришни ректорлар ҳал қилади;

давлат грантида ўқиётган талабалар агар семестр якунида 30%дан ортиқ фанлардан 3 баҳо олса, келгуси семестрда стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади;

Президент ва номдор стипендияларни олган талабалар учун стипендия миқдори сақлаб қолинади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here