Туркманистонда армия аскарлари оммавий тарзда пахта теримига йўл олди…

0

 

Шу йил 8-9 сентябр кунлари Марида жойлашган ҳарбий қисмларнинг 1, 5 мингдан зиёд аскари Ахал вилоятига пахта териш учун жўнаб кетди. Шу муносабат билан ўша кунлари икки вилоят орасида ҳаракатланувчи поездларга чипталар сотиш тақиқлаб қўйилди.

Гап шундаки, Мари вилоятида бу йил пахта ҳосилига путур етди. Ғўзаларга қурт тушиб, ҳосилнинг асосий қисми зиёнланди. Бундан ташқари, об-ҳавонинг паст келиши ҳам мўл ҳосил олиш учун йўл бермади. Ахал вилоятида эса аҳвол анча қониқарли. Шунинг учун ҳукумат раҳбарлари вилоят пахта майдонларидаги ҳосилни тезроқ йиғиштириб олиш режасини тузиб чиқишди. Давлат ташкилотларидан пахта теримига жалб этилган ишчиларнинг гапига қараганда, Мари вилоятида кунига 1-2 килограммдангина пахта теришга эришишмоқда экан. Давлат ташкилотида ишловчи ходим хоҳласа, ўрнига бошқа одамни ёллаши ҳам мумкин. Ёлланма ишчи кунига 20 манатдан хақ олади.

Ахал вилоятида эса қишлоқларда яшовчи ҳар бир оила бир ой муддатга оиладан бир кишини пахта теримига жўнатиши шартлиги белгилаб қўйилган.

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here