WBA, IBF камарлари учун жангда Муроджон Аҳмадалиевга рақиблик қилувчи янги боксчининг номи маълум бўлди (+фото)

1

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Даниел Роман (27-2-1, 10 КО) жароҳати сабаб 13 сентябрь куни Муроджон Аҳмадалиевга (6-0, 5 КО) қарши бўлиб ўтиши лозим бўлган жангда иштирок этмаслиги ҳақида хабар бергандик.

Шу тариқа, Роман ўз титулларидан маҳрум бўлди. Энди мазкур камарларнинг янги соҳиби Аҳмадалиев ҳамда колумбиялик Вилнер Сато (22-6, 12 КО) ўртасидаги тўқнашувдан кейин аниқ бўлади. Чемпионлик камарлари учун жанг санаси эса ўзгармаган.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак беллашув Нью-Йоркдаги «Madison Square Garden» саройида ўтказилади.

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here