Хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олинадими?

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16 январь куни эълон қилинган “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида юртимизда 2019 йил 1 мартдан бошлаб хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби жорий этилган эди.

Шу йилнинг 24 июль куни Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан хорижий ОТМ дипломларини нострификация қилиш тартибини соддалаштирувчи қарор тасдиқланди. Ушбу ҳужжатга асосан, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Бўка туманида истиқомат қилувчи фуқаро Нуржамол Тўрақулова М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетида таълим олган. Бироқ, шу кунга қадар мазкур дипломидан фойдалана олмай келган эди. Бўка туман Давлат хизматлари марказига керакли хужжатларни тақдим қилганидан сўнг, Н.Тўрақулованинг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати тан олиниб, ностирификация қилинди. Диплом тантанали равишда топширилди.

Шу ўринда Нуржамол Тўрақулова бу каби ҳужжатларниностирификация қилишда олдинги тартиб қоидалар нақадар мураккаблигини ёдга олиб, кўрсатилаётган бу каби қулай ва шаффоф давлат хизматларидан мамнун эканлигиниизҳор этди.

Бугун фуқароларимизнинг бу каби давлат хизматларидан фойдаланишига кенг имконият яратилаётганлиги “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади”, тамойилига мувофиқ, янги тизим Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас — давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу ғоясини сўзсиз амалга оширишга хизмат қилмоқда.

 

Давлат хизматлари Агенлиги

Тошкент вилояти бошқармаси

матбуот хизмати

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here