Монголия собиқ президенти бош вазирга туҳмат қилгани учун жаримага тортилди…

0

 

Сухэ-Батор суди мамлакат собиқ президенти Ц. Элбэгдоржни собиқ бош вазир Н. Алтанхуягага туҳмат қилгани учун 1 миллион туғриқ (376 доллар) миқдоридаги жаримага тортди. Собиқ бош вазирни Элбэгдоржнинг гўёки у ўз ҳукуматини ўзи муддатидан олдин истеъфога чиқариш ниятида экани ҳақидаги гапи ранжитибди. Шу сабабли собиқ президентни судга берибди. Эслатиб ўтамиз, Алтанхуяг 2012 йил 9 августдан 2014 йил 5 октябрига қадар мамлакат бош вазири лавозимида фаолият юритган.

Аслида Алтанхуяг собиқ президентдан 1 миллиард туғриқ миқдорда товон пули ундирмоқчи эди. Аммо судья 1 миллион туғриқ миқдордаги жарима етарли эканини таъкидлади.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here