Пиёз ва асал хотира сусайишининг олдини олади!

0

Бир стакан пиёз сувига бир стакан асал солиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашмани бир қошиқдан 3 маҳал овқатдан олдин ёки овқатдан 2-3 соат кейин ичилса, хотира сусайишининг олдини олади, бош оғриғидан халос қилади.

Мияда лецитин моддасининг камайиб кетиши натижасида хотира сусаяди, уйқусизлик, асабийлик, кўриш қобилиятининг пасайиши, юракдаги аритмия, сурункали бош оғриғи каби касалликлар кузатилади. Органи-змнинг меъёрида ишлаши учун бир суткада 4 гр. лецитин керак бўлади.
Мия фаолиятидаги қон айланишини яхшилаш учун кальций, калий, магний каби моддаларга бой бўлган овқатларни истеъмол қилиш керак. Бу моддалар апельсин шарбати, банан, ошқовоқ, ловия, ёғсиз сут, картошка таркибида мужассам.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here