Қўқон шаҳрида биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади!

0

​​2019 йил 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади.

Эътиборли жиҳати, Жаҳон ҳунармандчилик Кенгашининг 2019 йилнинг 23 июлидаги қарорига кўра, Қўқон шаҳрига ёғоч ўймакорлиги бўйича Ҳунармандчилик шаҳри мақоми берилган. Шу кунгача жаҳоннинг турли мамлакатларидаги 35 та шаҳар мазкур мақомга сазовор бўлган. Қўқон шаҳри МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб ушбу рўйхатга киритилди.

Фестивалда Республикамизнинг 153 туманидан ҳунармандчиликнинг 34 йўналиши бўйича 1 116 нафар ҳунарманд ва 87 нафар ташкилотчилар иштирок этади.

Фестивалда 78 та давлатдан ҳунармандчиликнинг 29 та йўналиши бўйича 191 нафар хорижлик ҳунармандлар қатнашади. Шунингдек, фахрий меҳмон сифатида 38 нафар юқори мартабали хорижлик давлат арбоблари ва олимлар иштирок этиши кутилмоқда.

Фестиваль доирасидаги илмий-амалий конференцияда 24 давлатдан 28 нафар хорижлик олимлар ва 6 нафар Ўзбекистонлик олим иштирок этади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here