Роналду покерга эришган баҳсда Португалия йирик ғалабага эришди! (+видео)

0

Евро-2020 саралашининг «Б» гуруҳидан ўрин олган 6-тур баҳсида Литва ўз майдонида Португалияни қабул қилиб, йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Учрашувда ҳисоб 7 дақиқада меҳмонлар сардори Кришитану Роналдунинг рақиб дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга оширишидан сўнг очилди.

Бўлим ўрталарида Витаутас Андрюшкявичюс орадаги мувозанатни тиклади – 1:1.

Кейин эса яна Роналду катта саҳнага чиқиб, 62, 65 ҳамда 76 дақиқда гол уриб покерга эришди.

Дубль

хет-трик

покер

Ўйинга нуқтани эса 90+2 дақиқада Уильям Карвалью қўйди – 5:1.

 

Литва – Португалия 1:5 (1:1, 0:4)

«ЛФФ» стадиони.

Голлар: 0:1 – 7, пенальти Роналду, 1:1 – 28 Андрюшкявичюс, 1:2 – 61 Роналду, 1:3 – 65 Роналду, 1:4 – 76 Роналду, 1:5 – 90 Вильям Карвалью.

Литва – Шеткус, Гирдвайнис, Андрюшкявичюс, Паленис, Миколюнас, Шимкус, Воробьев, Вербицкас (Казлаускас, 77), Сливка, Куклис (Жулпа, 69), Лаукжямис (Петравичюс, 66).

Португалия – Руй Патрисиу, Жоау Канселу, Диаш, Фонте, Геррейру, Вильям Карвалью, Бруну Фернандеш (Рафа Силва, 56), Бернарду Силва (Пицци, 89), Рубен Невеш, Жоау Феликс, Роналду (Гедеш, 79).

Ушбу муваффақиятдан кейин Португалия очколари сонини 8тага етказиб, ўз гуруҳида 2-поғонага кўтарилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here