Тожикистонлик жоҳил эр хотинини пичоқлаб қўйди…

0

 

Шу йил 9 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат тахминан 17: 30 да Тожикистоннинг Хатлон вилоятига қарашли Шаартуз туман «Устокорон» қишлоғида яшовчи 29 ёшли эркак жанжаллашиш оқибатида ўлдиришни ният қилиб хотинига бир нечта жиддий тиғ зарбаларини йўллаган. Оқибатда жабрланувчи аёл оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда айбланувчига нисбатан Шаартуз туман прокуратураси республика жиноят мажмуасининг 32 модда 3 қисми, 104 модда 2 қисми билан жиноий иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here