Ўзбекистонда ҳарбий билим юртлари курсантларидан кўнгилли бўлиб пахта теримига бориш ҳақида мажбуран тилхат олишмоқда…

1

 

Шу йил 10 сентябридан Миллий гвардия ҳарбий техника институти, ички ишлар вазирлиги академияси ва Олий ҳарбий божхона институти курсантлари пахта теримига кўнгилли равишда бориши ҳақида мажбурий тарзда тилхат ёзиб беришмоқда. Тилхатда курсантлар агар пахтадан бўйин товласа, жазога тортилишга рози эканликларини ҳам кўрсатиб ўтишган. Курсантларнинг барчаси шу йил 15 сентябрда Сирдарё вилоятига пахта теримида иштирок этиш учун жўнаб кетади.

— Буйруқни институт раҳбарлари берган, — дейди ички ишлар вазирлиги академияси курсантларидан бири. — Тилхатни эса старосталар ёздириб олишди. Тилхатнинг остига 15 сентябр деб ёзиб қўйишимиз тайинланди. Демак, биз ўша куни пахта теримига жўнарканмиз…

«Мен пахта майдони ва штабини раҳбарлар рухсатисиз ташлаб кетмайман. Маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқот қилмайман. Белгиланган тартибни бузсам, ҳар қандай жазога тайёрман. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан…»

Курсантларнинг тилхатида худди шу жумлалар битилган. Бу ҳолатни ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари ҳам тасдиқлади.

— Бу йил курсантларимиз пахта теримида иштирок этади, — деди вакиллардан бири. — Буйруқ академия раҳбарлари эмас, «юқори»дан келган. Бунинг ёмон жойи йўқ. Курсантлар жисмоний меҳнат қилса, ўзларига ҳам фойда бўлади…

Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари тилхатни қўлда ёзган бўлса, божхона институти курсантларига тайёр бланкалар тарқатишган. Улар бланкага фақат ўз имзосини қўяди холос.

ca-news. org

 

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here