Халқ банки лотереясида ютиб олинган Спарк эгасига топширилди

0

Аксиядорлик тижорат Халқ банки ўз мижозларига хурсандчилик улашишни давом этмоқда. «Шарқона лотто» лотереяси «36 дан 6» ўйинининг 2019 йил 21 августдаги 130-ютуқлар тиражи натижаларига кўра, «бонус» шари билан хоразмлик юртдошимиз Сатиббай Алланазаров «Спарк» автомобилини ютиб олди.

Бугун Сатиббай акага ушбу автомобил тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Халқ банки ўйин ташкилотчиси сифатида турли лотереяларни ташкил этиб, 10 та лотерея тури бўйича ўтган даврда минглаб фуқароларимизга 177 млрд сўмдан зиёд бўлган пул-буюм ютуқларини тўлаб берди.

Шу пайтгача мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ҳар хил русумдаги 104 та автомобил ютуқ эгаларига тақдим этилди. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида омадли юртдошларимизга жами 43 млрд. сўмдан ортиқ ютуқлар ҳамда 11 та «Спарк» ва 1 та «Орландо» автомобили ўз эгаларига топширилди.

Ўйин иштирокчилари учун бундан-да зўр ютуқлар тайёрлаб қўйилган. Сиз ҳам омадингизни синаб кўринг, Халқ банкининг омадли иштирокчисига айланиб, ғолиб бўлинг.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here