Халқ кўп гўшт еса,  талабаларнинг контракти ҳисобига ўқитувчилар маоши ошса ва энди тўйларимизда милиция ходимлари хизматда турса!..

0

Депутатнинг гўшт ҳақидаги гапларини ҳазм қилиб улгурмасимиздан энди “тўйлардаги милиция ҳизмати” таклифи чиқиб турибди. Одамлар нима дейишяпти? Одамлар “яна қовун тушди” дейишяпти. Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари  Мақсуда Ворисова тўйлар ҳақида ўз фикрларини билдирираркан “Тўй шартномаси”, Дабдабавозликка йўл қўймаслик, “Никоҳ шартномаси”  билан бирга  тўйларда ҳудудий ички ишлар органлари томонидан назорат қилиниши керак деган таклифни берди. Бу эса ўз навбатида аҳоли ўртасида қатъий норозилик келтириб чиқариши табиий.

Тўйингизда ички ишлар ҳодимларининг у ердан бу ерга ўтиб юришига қандай қарайсиз? Формали шахслар истайсизми-йўқми тўй кайфиятидаги одамларга яхшигина салбий тасир ўтказишининг ўзиёқ бу ишнинг нақадар ҳомлигини билдирмайдими?

Сенат аъзолари ўзларини кўрсатиш учун уринаётганлари яхши, бироқ мана бундай таклифлар эвазига эмас. Оҳирги пайтлар ўртага ташланаётган таклифлар чиндан кулгули. Ва буни халқ эътироф этмоқда. Тўй ўзбек халқи учун орзу-ҳавас ила кутилган маросим ҳисобланади. Тўйлардаги дабдаба ёки исрофгарчилкларга қаршилк бўлиши керак лекин ўринли, тош кўтарадиган, ақлга сиғадиган таклифларни кутамиз. Фақат қоғозда қолиб кетадиган ёки одамлар манфаъатини бирдай чегаралайдиган қарорлар қачонгача олдинга чиқади?!

Айтиш мумкинки, сўнгги пайтлар халқ билан мулоқотда кўплаб мансабдорлар ва турли ташкилот вакиллари яхшигина қўвун туширишяпти! Бу билан улар нафақат ўзларининг, балки давлат органларининг обрўсизланишига сабаб бўлишаётгани ачинарли!

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here