Амир Темур кўчасининг бир қисми декабрь ойигача ёпилади

0

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналиши 2-босқич қурилиш ишлари давом этмоқда, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шу муносабат билан Амир Темур кўчасининг Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди жойлашган нуқтасидан Аҳмад Дониш кўчасигача бўлган йўлнинг бир томонга ҳаракатланиш қисми 2019 йилнинг 12 сентябридан декабрь ойигача ёпилади.

Қайд этилишича, шу йўналишда ҳаракатланувчилар вақтинча қатнов қисмининг иккинчи томонидаги йўлда юришлари мумкин бўлади.

“Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, – дейилади хабарда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here