Қўшилган қиймат солиғи ставкаси камайтирилади

0

Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда:

👉 Молия вазирлигига қўшилган қиймат солиғи ставкасини камайтириш бўйича аниқ асосланган таклиф киритиш топширилди;

👉 Адлия вазирлигига тадбиркорларга онлайн тизимда ахборот-маслаҳат хизматларини жорий этиш, қоғозда кўрсатилаётган барча давлат хизматларини электрон кўринишга ўтказиш бўйича бир ой муддатда тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди;

👉 Кўплаб чет мамлакатларда бизнес субъектлари 3 тоифага (кичик, ўрта ва йирик) бўлинган, лекин Ўзбекистонда иқтисодиёт ривожида алоҳида роль ўйнайдиган “ўрта бизнес” тушунчаси, афсуски, умуман йўқ. Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирликларга ўрта бизнес тоифасини жорий этиш бўйича уч ой муддатда аниқ таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here